O'z Ўз En Ru Ar
×

ЎзР ФА академиги Акбар Ҳакимовнинг Фарғона вилоятига илмий сафари

ЎзР ФА академиги Акбар Ҳакимовнинг  Фарғона вилоятига илмий сафари
12-13 октябр кунлари ЎзР ФА Санъатшунослик институти бўлим мудири, лойиҳа бош илмий ходими, ЎзР ФА академиги, ЎзБА академиги, санъатшунослик доктори, профессор А.Ҳакимов лойиҳа доирасида маълумотлар тўплаш ва “Анъанавий ҳунармандчилик, дизайн ва тадбиркорлик бўйича тренинг”да маъруза қилиш учун Фарғона вилоятида илмий сафарда бўлди.
Академик дастлаб Фарғона шаҳрида Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейига ташриф буюриб, “Ўзбекистон санъати тарихи” китоби учун экспонатларни кўздан кечирди ва фотога олди. Музей бўйлаб сайр ташкил этилди. Академик Акбар Ҳакимов музей маъмуриятига ўз миннатдорлигини изҳор этди.


Шундан кейин олим Марғилон шаҳрида тренингда қатнашди. “Ҳунарманд” уюшмаси вилоят бошқармаси бошлиғи - Расул Мирзаахмедов, уюшманинг кенгаш раиси - Ҳамид Ҳамроқулов сўзга чиқдилар. Академик Акбар Ҳакимов тренинг иштирокчиларига анъанавий тўқимачилик, мато тайёрлаш усуллари ва уларнинг бадиий хусусиятлари ҳақида маърузалар ўқиди.

CЎНГГИ МАҚОЛАЛАР
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР
O‘ZBEKISTON ISLOM SAN'ATI JAHON SIVILIZATSIYASINING AJRALMAS QISMI

Ўзбекистон ислом санъати жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми

Manzil

Адрес:Тошкент/Олмазор Қорасарой / 47
е-маил: sanat@cisc.uz
Bog'lanish

+998904083399