Минораларни қуришнинг техник жиҳатдан мураккаблигини ҳисобга олиб, улар асосан йирик масжидларда қурилган. Ўрта аср мусулмон меъморчилиги тадқиқотчиларининг таъкидлашича, масжиднинг барча таркибий қисмлари ичида маҳаллий диний меъморлик мактабларининг стилистик хусусиятларини, қурилиш ва бадиий анъаналарни энг тўлиқ акс эттирган миноралар ҳисобланади: “...мусулмон дунёси учун масжиднинг якка-юягона бўлган меъморий кўриниши унинг барча тегишли маҳаллий биносозлик ва бадиий анъаналар билан чамбарчас боғлиқ бўлганлиги сабабли шаклланмади ва шакллана олмасди ҳам. Бу борада миноралар архитектураси намунавийроқ намоён бўлади” (Бретаницкий A. С. 1960. Б. 40). Миноралар одатда катта масжидлар ёнида қад ростлаган ва диндорларни намозга чақириш учун хизмат қилган. Aммо улар айни пайтда карвонлар ва саёҳатчилар учун ўзига хос чироқ, шунингдек, соат ва огоҳлик минораси бўлиб хизмат қилган. Илк ислом миноралари сақланиб қолмаган, эҳтимол улар ёнғинда қулаган Бухоронинг биринчи минорасидек ёғочдан ёки юқорида тилга олинган Пойкенддаги минора каби лойдан қурилган. Минора тузилмаларига зарарли таъсир кўрсатадиган табиий омилларни (сейсмик фаол минтақа) истисно қилмаслигимиз керак. Улар анъанавий маҳаллий шаклда қурилган; кўндаланг кесими думалоқ, юқорига ингичкалашган тана, миноралар (фонарротон) кўринишидаги енгил устки иншоот — мезана билан тугайди.
Ислом оламида миноралар илк бор Суриядаги Умавийлар даврида пайдо бўлган. Кўп асрлар давомида уларнинг турли хил кўринишла-ри шаклланган: тўртбурчак (Ироқ ва Эрон), бурама (Ироқ ва Миср), цилиндрсимон ёки ғўла —думалоқ (Эрон ва Ўрта Осиё). Саккизқиррали пойдевор устига ғиштдан мавж шаклида терилган 16 плитавор қобирғадан иборат миноранинг ноодатий тури Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманидан XIIасрга оид минора бўлиб, Шимолий Ҳиндистон ва Хуросондаги ўхшаш намуналарга эга. Бироқ, бу тур Ўзбекистон ҳудудида кейинги асрларда қўлланилмаган. Юқорида таъкидланганидек, биринчи минора Бухорода 919 йилда қурилган ва ҳозиргача сақланиб қолмаган. Энг машҳури XII аср бошидаги Бухоронинг Калон минораси бўлиб, уни Ўзбекистон ҳудудидаги аксарият минораларнинг меъморий андозаси сифатида таъкидлаш мумкин. Вақт ўтиши билан бутун ислом оламида миноралар азон ўқиш жойи сифатида қўлланилмай қолди ва пластик ифодали меъморий безак вазифасида қўллана бошлади. Бунга қисман техник сабаблар — минораларнинг баландлиги ва мусулмонларни намозга чақирувчи муаззинни мунтазам равишда ички айланма зинапояга кўтарилишининг қийинлиги сабаб бўлган. XX асрнинг ўрталаридан Эронда азон кириш портали баландлигидан эълон қилинган ва миноралар, қоида тариқасида, пештоқнинг ҳар икки томонига фақат безак сифатида тикланган ва муаззин учун гулдастаси бўлмаган. Марказий Осиёнинг тарихий шаҳарларидаги бир масжидда миноралар сони бир ёки иккита бўлади. Қо-идага кўра, масжидларнинг баланд порталининг ён томонларида бир жуфт минора қурилган. Миноралар танаси кесими ҳалқасимон ташқи девор ва бутун баландлигидаги ички қувурсимон ҳажмдан иборат. Тананинг ичкидеворини айланасига ўраган ғиштли зинапоя юқори майдончага олиб боради, шу билан бирга ички ҳажм ва девор ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ҳосил қилади. Жарқўрғондаги минора Ўрта Осиё меъморчилигидаги мавж услубида терилган пишиқ ғиштдан қурилган қобирғали ягона минорадир. Ёдгорлик атрофида жойлашган кичик қишлоқ айнан “Минор қишлоқ” — минорали қишлоқ деб аталади. Минора асоси саккиз қиррали баланд курси бўлиб, унинг ҳар бир томони чуқур бўлмаган равоқли ғишт намоёнлар билан безатилган. Безакли намоёнлар устидаги тўртбурчаклар ичига терракотали араб ёзувлари битилган. Қиррали курсининг ён томонларидан бирида минора ичидаги айланма зинапояга олиб борадиган тор равоқли кириш жойи бор. Миноранинг пойдеворга ўрнатилган кўркам танаси тепа томонга ингичкалашган ўн олти ярим доира устундан иборат бўлиб, иншоотнинг нодир ташқи кўринишини ҳосил қилади. Бухорода Қорахонийлар давлатининг пойтахти бўлган даврда жомеъ масжиди билан бирга Калон минораси қурилган бўлиб, у масжид биноси билан унинг гумбазли ҳовли айвони томидан ўтиладиган кўприкча орқали боғланган. Масжид бизнинг давримизга қадар сақланиб қолмаган. Миноранинг баландлиги 45,6 м.пастки қисм диаметри 9 м. бўлган салобатли танаси шаҳар биноларидан баланд кўтарилиб турибди. Устуннинг тепасига қараб, устма-уст йўналган белбоғларнинг текис ва бўртма ғишт териш услубларда бажарилган қопламаси XII аср-нинг ажойиб безак санъатининг намунасидир. Белбоғлардан биридаги ёзувда Aрслонхон номи ва қурилган санаси— 1127 йил кўрсатилган. Қарийб тўққиз аср давомида таъмирсиз турган минора муҳандислик санъатинингҳам ажойиб намуналаридан биридир. Калон минорасигашакли ва безаклари жиҳатидан бир-бирига яқин, лекин бироз пастроқ (38,7 м.) ва ингичкароқ, Бухоро воҳасидаги кичик Вобкент қишлоғида 1196–1197 йилларда қурилган минора.
