Гумбазларнинг конус шаклидаги типик намуналари — Кўҳна Урганчнинг Фахриддин Розий ва Такаш мақбаралари ҳисобланади. Иккаласи ҳам XII асрга тегишли. Уларнинг гумбазлари терракота ғиштчалари ва мовий рангдаги кошинлар билан галма-гал қопланган. Фақат Темурийлар даврида гумбазлар мовий рангли кошинлар билан бутунлай қопланган.
ЎЗБЕКИСТОН САНЪАТИ ТАРИХИ Акбар Ҳакимов