“Кубравия”сулуки асосчиси, 1221йилда мўғуллар билан курашда ҳалок бўлган буюк шайх Нажмиддин Кубронинг XIII асрдаги мақбараси маҳобатли шакллар билан ажралмайди. Бир-бирига қарама-қарши жойлашган икки мақбаранинг ҳар бири шаклан Баёнқулихон мақбарасига ўхшайди. Уларнинг ҳар бири икки гумбазли иншоот бўлиб — битта каттароқ гумбаз ибодатхона-зиёратхона жойлашган хонани қоплайди, кичикроқ иккинчи гумбаз эса дафн этиладиган жой— гўрхона ҳисобланади.Мақбарадаги бой гул ва ўсимлик нақшлар ҳамда араб ёзувлари билан безатилган рангли, сирланган кошинлар билан қопланган даҳма диққатни жалб қилади.
ЎЗБЕКИСТОН САНЪАТИ ТАРИХИ Акбар Ҳакимов