Сайфиддин Боҳарзий мақбарасига XШ асрда Бухоронинг шарқидаги Фатҳобод қирларида асос солинган. XIV аср охирида қадимий гўрхона ўрнида Сайфиддин Боҳарзий мақбараси қурилган. Мақбаранинг пештоқи тахминан XVI асрга тўғри келади. Гўрхонада илгари ёғоч билан қопланган қабр бўлиб, бу ёғоч қоплама бадиий ўймакорлик дурдонаси ҳисобланади (XVI аср).
ЎЗБЕКИСТОН САНЪАТИ ТАРИХИ Акбар Ҳакимов