O'z Ўз En Ru Ar
×

Мўғулларнинг Ислом дунёсига аралашуви: кўчманчилар ва шаҳар

XIII асрда Мовароуннаҳр халқлари, сўнгра Ислом дунёсининг бошқа мамлакатлари, Чингизхон қўшинларининг ҳалокатли босқини оқибатида тарихий қулашни бошдан кечирдилар.Бу икки цивилизациянинг — мўғуллар Ясо шаклидаги дашт бутпарастлик ва Ислом монотеизми— биринчи йирик тўқнашуви яна бир драматик, дашт ва шаҳар маданиятининг қарама-қаршилиги билан кескинлашди. Ислом халифалиги тарихида кўчманчи ва дашт сулолалари билан урушлар бўлган, аммо улар мусулмон аҳли томонидан амалга оширилган ва бундай умумий ва бемаъни ҳалокатли ҳаракатга эга бўлмаган.

Босқинчилик оқибатлари халифалик халқларининг иқтисодиёти-га, савдосига, сиёсий ва маънавий ҳаётига салбий таъсир кўрсатиб, бу асосан номигагина бўлган диний ва сиёсий тизимга чек қўйди. Сўнгги халифа Ал-Мустасимнинг 1258 йилда Чингизхоннинг набираси Ҳулагу томонидан шафқатсиз ўлдирилиши ҳақиқий халифаликнинг ўлимига олиб келди. Эрон ва Ироқ ҳудудида Ҳулагу ўз сулоласига асос солди ва укаси Буюк хон Хубилайдан Элхон (мамлакатнинг бир қисмининг хони) унвонини олди.

Исломни қабул қилган Ҳулагунинг амакиваччаси Беркахон унга ўз ғазабини билдирди. Диндори учун қасос сифатида, у ўзининг қарин-дошига уруш эълон қилди. Бироқ, икки мўғул қабилалари ўртасидаги тўқнашувларнинг ҳақиқий сабаблари Ислом омилига эмас, балки Ол-тин Ўрда ва асосчиси Ҳулагу бўлган Элхонийлар мамлакати ўртасида-ги ҳудудлар учун курашга боғлиқ эди.

Кўриб турганимиздек, бир неча улусларга бўлинган мўғуллар империясида Чингизхон авлодлари турли диний ақидаларга амал қил-ганлар. Уларнинг аксарияти мўғуллар кўчманчилиги низоми — Ясога амал қилган, айрим хонлар эса у ёки бу сабаб билан Ислом динини қабул қилишган.

Мовароуннаҳр, номигагина халифаликка бўйсунувчи давлат сифатида, ўзининг қулаши туфайли собиқ мақомини йўқотади. Янги истилочилар, Чиғатой сулоласининг Чингизийлари иродаси билан Мовароуннаҳр ҳудудида мўғул ҳукмдорларига бўйсунувчи давлат ташкил этишди. Чиғатойнинг Исломга қарши бўлган қатъий позицияси ва мўғул Ясосига ғайратли тарафдорлиги, биринчи мўғул ҳукмдорларининг кўчманчи анъаналарга содиқлиги ва шаҳар цивилизациясини қабул қилмаслиги Мовароуннаҳрда мусулмон меъморчилигининг ривожланишига тўсқинлик қиладиган сабаблар эди.

XIII–XIV асрнинг ўрталарида Мовароуннаҳр меъморчилиги ва ҳунармандчилигида аста-секин қайта тиклаш жараёни бошланди аммо Элхонийлар Эронидаги каби кенг миқёсли эмас эди. Меъморчиликда шоҳона амбициялар мавжуд эмас вабу даврда маҳобатли бинолар кузатилмайди. Бу ўзига хос Темурийлардан аввалги услуб даври бўлиб, унинг намоён бўлиши унчалик ёрқин ва қудратли бўлмаган, бироқ маълум даражада меъморчилик ва санъатнинг ҳақиқий темурийлар услубининг шаклланишига замин ҳозирлаган.

Вақт ўтиши билан, Мовароуннаҳр ҳудудида ўрнашган баъзи мўғул хонлари, шароит босими остида, Исломни қабул қила бошлашди, лекин улар деярли шаҳарсозлик ривожланишига ва масжид ёки мадрасалар қурилишига ҳисса қўшмадилар.

 

Ушбу ноқулай тарихий шароитда Амир Темур ва Темурийлар ҳукмронлиги даври, Мовароуннаҳр ҳудудида иқтисодиёт ва маданият-нинг гуллаб-яшнаши, жаҳон аҳамиятига эга архитектура ва ҳунармандчиликнинг беқиёс дурдоналари яратилишига олиб келган фавқулодда ҳодисага ўхшайди. Меъморчилик тарихи тадқиқотчилари XIII аср ўртаси–XIV асрнинг 70 йилларигача бўлган даврни “шаҳарлар барпо этиш ва маҳаллий меъморчилик мактаблари фаолияти жонланиши”-нинг дастлабки босқичи деб атайдилар. Кейинги босқич эса — XIV аср-нинг 70 йиллари ва XV асрнинг давоми, Ғарбда Уйғониш даврини эсла-тувчи, маданий ҳаётнинг юксалиши сифатида тавсифланган (Ремпель Л.И. 1961. Б. 256).

 

ЎЗБЕКИСТОН САНЪАТИ ТАРИХИ Акбар Ҳакимов

CЎНГГИ МАҚОЛАЛАР
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР
ЎЗБЕКИСТОН ИСЛОМ САНЪАТИ ЖАҲОН ЦИВИЛИЗАЦИЯНИНГ АЖРАЛМАС ҚИСМИ

Ўзбекистон ислом санъати жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми

Манзил

Адрес:Тошкент/Олмазор Қорасарой / 47
е-маил: sanat@cisc.uz
Бoғланиш

+998904083399