“Кубравия”сулуки асосчиси, 1221 йилда мўғуллар билан курашда ҳалок бўлган буюк шайх Нажмиддин Кубронинг XIII асрдаги мақбараси маҳобатли шакллар билан ажралмайди. Бир-бирига қарама-қарши жойлашган икки мақбаранинг ҳар бири шаклан Баёнқулихон мақбарасига ўхшайди. Уларнинг ҳар бири икки гумбазли иншоот бўлиб — битта каттароқ гумбаз ибодатхона-зиёратхона жойлашган хонани қоплайди, кичикроқ иккинчи гумбаз эса дафн этиладиган жой — гўрхона ҳисобланади. Мақбарадаги бой гул ва ўсимлик нақшлар ҳамда араб ёзувлари билан безатилган рангли, сирланган кошинлар билан қопланган даҳма диққатни жалб қилади.
ЎЗБЕКИСТОН САНЪАТИ ТАРИХИ Акбар Ҳакимов