O'z Ўз En Ru Ar
×

Ислом санъати: тарихий-маданий мезон

IХ–ХIII аср бошлари Ўрта Осиёга ислом динининг кириб келиши ва тарқалиши билан бу ерда мавзу ва услуб жиҳатидан янги санъат шакллана бошлаган даврни ифодалайди. Aмударё ва Сирдарё оралиғидаги ерлар арабча — Мовароуннаҳр —дарёнинг нариги томони номини олди. Бу воқеанинг аҳамиятини инкор этиб бўлмайди — айнан бу ислом санъати, унинг биринчи гуллабяшнаган даври IХ аср–ХIII аср бошида бўлиб минтақамиз маданиятининг кейинги асрларда риво-жланишига замин яратди. IХ–ХIII асрлар даврининг мазмуни халифалик миқёсида мисли кўрилмаган савдо айланмаси, шаҳарларнинг жадал ривожланиши, сиёсий, ижтимоий ва маданий ҳаётдаги ҳамда иқтисодиёт, ҳунармандчилик ишлаб чиқариш каби соҳаларида жадал тараққиёт жараёнларни, Эрон, Хуросон, Мовароуннаҳрда маҳаллий мустақил давлат ва сулола-ларнинг пайдо бўлиши билан белгиланади. Ўрта Осиёда Х–ХI асрлар-да шаҳарларда ҳунармандчилик ишлаб чиқаришининг тез суръатларда кенгайиши, уларнинг аҳолиси ва ҳудудининг ўсиши кузатилди. Шу даврдан бошлаб, қарийб бир минг йил давомида Ўрта Осиё дарёлари оралиғида янги типдаги шаҳар маданияти шаклланди ва ривожланди. Унинг асосий белгилари савдо ва ҳунармандчиликнинг жадал ўсиши, минтақанинг умумий мусулмон маданияти дунёсига қўшилиши, шаҳар маданиятининг кўчманчи халқлар маданияти билан ўзаро самарали таъсири эди. Шаҳарлар янги бадиий ғояларнинг асосий генераторига айланиб бормоқда, шаҳар маданияти бу даврнинг таянчидир (Хакимов A. A. 2011. Б. 7). Ўз навбатида, диний ва савдо-иқтисодий омиллар шаҳар маданиятининг ривожланишида катта роль ўйнай бошлайди. Бу даврда Самарқанд, Бухоро, Фарғона ҳамда Хоразм шаҳарлари Ғарб ва Шарқ ўртасидаги маданий ва савдо айирбошлаш жараёнида муҳим ўрин тутади. Шуниси эътиборга лойиқки, Ўрта Осиёнинг “кўчманчиларнинг интенсив ўтроқлашуви содир бўлган шимоли-шарқий минтақаларида шаҳар маданияти фаоллашди...” (Беленицкий A. М., Бентович И. Б., О. Г. Болшаков, 1973. Б. 351). Мовароуннаҳр шаҳарлари янги диннинг асосий таянчига айланади, Г. Грюнебаумнинг фикрича, “ислом аслан илк даврлариданоқ ҳам ғоявий, ҳам асосий марказларида урбанистик ҳодиса эди” (фон Грюнебаум Г. Е. 1988).

Ислом дини Ўрта Осиё икки дарё оралиғи шаҳарларининг ижтимоий-иқтисодий инфра тузилмаси, шаҳарсозлик тамойиллари ва умум-меъморий қиёфасини тубдан ўзгартирди. Бу савдо ва ҳунармандчилик шаҳарларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг янги пластик манзараси, шаҳарсозлик ва меъморчилик устуворликларининг ёппасига ўзга-риш даври дея эътироф этилади. Исломгача бўлган шаҳарнинг оддий ички функционал тузилиши (заминдорларнинг кўшк ва қалъа архи-тектураси) сезиларли даражада мураккаблашган. Термиз, Самарқанд, Бухоро шаҳарлари маъмурий, сарой, диний, савдо, ҳунармандчилик, истеҳком, муҳандислик ва бошқа иншоотларни ўз ичига олган йирик кўпмақсадли тузилмага айланади.

XI асрдан бошлаб, Сомонийлар сулоласи ҳокимияти қулагандан сўнг, сиёсий майдонга— Ғазнавийлар, Қорахонийлар, Салжуқийлар ва сўнгра темурийлар- туркий сулолалар чиқади. Aмалий санъатда бу жараён ҳам ўзига хос аксини топади. Шундай қилиб, XI–XII асрларда Aфросиёбнинг сирланган сопол буюмларининг безагида гиламнусха ранг-баранг нақш услуби тарқалишинитадқиқотчилар Мовароуннаҳр-нинг туркийлашув жараёни билан боғлашади (Тошхўжаев Ш. С. 1967. Б. 140. Расм 35–39).

ХI–ХIII аср бошлари умумий халифалик санъати ягона услубининг якуний шаклланиш даври бўлди. “...ХI–ХIII асрларда Марказий Осиё Шарқ ва Ғарбнинг энг илғор цивилизацияларидан биридир. Санъат-нинг янги услуби бутунлай шаклланмоқда. Тез орада бутун Ўрта ва Яқин Шарқни қамраб олади” (Ремпель Л. И. 1978. Б. 28). Маданият ва санъатда халифаликнинг бутун ҳудудида умумий ислом услубининг шаклланиш жараёни билан бир қаторда, маҳаллий санъат мактабла-рининг моделлари ҳам мавжуд бўлган.

ХХ аср бошларигача минтақамиз амалий санъати ва меъморчили-гида ислом омили ҳал қилувчи аҳамиятни касб этади. Шундай қилиб, хронологик жиҳатдан “ислом санъати” тушунчасини тўлиқ маънода Ўзбекистон халқларининг маданий меросига нисбатанIX–XX aср бошлари тарихий вақт чегараларидаги даврни белгилаш мумкин.

CЎНГГИ МАҚОЛАЛАР
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР
ЎЗБЕКИСТОН ИСЛОМ САНЪАТИ ЖАҲОН ЦИВИЛИЗАЦИЯНИНГ АЖРАЛМАС ҚИСМИ

Ўзбекистон ислом санъати жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми

Манзил

Адрес:Тошкент/Олмазор Қорасарой / 47
е-маил: sanat@cisc.uz
Бoғланиш

+998904083399