Мағоки Аттор шаҳар марказида Лаби ҳовуз мажмуасиниг ғарбида жойлашган. Илк ўрта асрларда бу жойда Моҳ (Ой) бозори ва унинг ёнида ибодат маркази ва Ой ибодатхонаси жойлашган эди. Наврўзнинг баҳор байрами пайтида бу ерда ҳайкалчалар ва худоларининг тасвирлари сотилган. Араблар Бухорони эгаллаб, Ой ибодатхонаси ўрнида биринчи масжидлардан бирига асос солишди. Унинг ичидаги қазишмаларда X асрга оид ўйма безак ва пойдеворнинг қолдиқлари топилган. 1930 йилда тупроқ қатлами остида XII аср масжидининг жанубий пештоқи, ғишт нақшлар ва ўймакор майоликанинг ноёб безаклари очилди. Сўнгги ўрта асрларда кириш жойи Лаби ҳовуз томонига қараган. МағокиАттор маҳалла масжиди вазифасини бажарган (Хмельницкий С. 1992. Б. 80).
ЎЗБЕКИСТОН САНЪАТИ ТАРИХИ Акбар Ҳакимов