O'z Ўз En Ru Ar
×

Далварзин олтини: анъаналар симбиози

1972 йили Далварзинтепада топилган оғирлиги 36 кг. ва таркибида турли тилла буюмлар мавжуд бўлган хазина ноёб маданий ёдгорлик ҳисобланади. Aрхеологик маълумотларга кўра, хазина милодий I асрнинг иккинчи ярмига тўғри келади. Заргарлик буюмлари қадимги ҳунармандлар маҳоратининг юқори технологик даражасини намойиш этади. Жумладан, турли хил услубларнинг мураккаб бирикмасида яратилган тилла маржони дурдона намуналар қаторига киради. Панжаларидан бирини қопиб букланиб ётган ҳайвон тасвирли тилла тақинчоқ ҳам камёб асар сирасидандир. Тақинчоқ ясашнинг заргарлик техникаси “ҳайвон услуби”нинг намуналар доирасига киради. Йиртқичнинг шунга ўхшаш тури мил. авв. V–IV асрлардаги Сибир ва Зивийе (Эрон), Минусинск чўли ва Чилиқта (Қозоғистон) ҳамда милодий III асрларга оид Шамши (Шимолий Қирғизистон) ёдгорликларига тегишли заргарлик буюмларида учрайди. Худди шундай, лекин бургут тасвири туширилган безакли тақинчоқлар Нью-Йоркдаги Метрополитен санъат музейи ва Лондондаги Британия музейида сақланади. Далварзинтепа заргарлик буюмлари Кушон-Бақтрия бадиий маданияти ҳақидаги тушунчаларни кенгайтиради. Бу ўзига хос қотишмага ўхшайди, унда эллин, скиф-осиё ва ҳинд унсурларининг Бақтрия субстратига кириб бориши асосида кушон санъатининг мураккаб бирлиги шаклланади.

CЎНГГИ МАҚОЛАЛАР
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР
ЎЗБЕКИСТОН ИСЛОМ САНЪАТИ ЖАҲОН ЦИВИЛИЗАЦИЯНИНГ АЖРАЛМАС ҚИСМИ

Ўзбекистон ислом санъати жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми

Манзил

Адрес:Тошкент/Олмазор Қорасарой / 47
е-маил: sanat@cisc.uz
Бoғланиш

+998904083399