O'z Ўз En Ru Ar
×

Ислом меъморчилиги

Ислом меъморчилиги иншоотлари қаторига савдо йўллари ва йирик шаҳарларда жойлашган карвонсаройлар киради. Бундай иншоотнинг ноодатий мисоли Кармана шаҳри яқинида Самарқанд ва Бухоро ўртасидаги савдо йўлида жойлашган Работи Малик карвонсаройи (шоҳ қалъаси) дир. Унинг харобалари бизнинг давримизга ўртасидаярим доира устунлар қатори тепаси кичраювчи равоқлар билан боғланган деворлар билан туташган пештоқва ён бурждан иборат фасад қисми сақланиб келган. XI аср бошида туркий ҳукмдорлар саройи сифатида қурилган, кейинги асрларда карвонсаройга айлантирилган ва ўзининг жозибадор меъморий шакллари билан барча карвонсаройлардан фарқ қилади. Марказий гумбазли тўрт устунли масжидлар турига Бухоро вилоятининг Ҳазора қишлоғи яқинидаги қадимий манзилгоҳ харобалари орасида якка ўзи жойлашган, XI аср бошларига оид Деҳгарон масжиди биноси киради. Ёдгорлик куб ҳажмли бўлиб, тўрттапишиқ ғиштдан ишланган ғўла-устун устидаги марказий гумбазли. Деҳгарон масжидининг марказий устунлари ва деворлари орасидаги ён квадрат ва тўртбурчаклар бурчак гумбазлари ва бўйлама равоқлар билан қопланган. Масжид деворлари хом ғиштдан қурилган бўлиб, тепага қараб бироз қийшайган. Ушбу илк масжидларнинг меъморчилиги араблар томонидан киритилган очиқ маконли композиция эволюциясининг маҳаллий меъморчилик учун кўпроқ таниш бўлган — марказий гумбазли томон ўтиш босқичини акс эттиради.

CЎНГГИ МАҚОЛАЛАР
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР
ЎЗБЕКИСТОН ИСЛОМ САНЪАТИ ЖАҲОН ЦИВИЛИЗАЦИЯНИНГ АЖРАЛМАС ҚИСМИ

Ўзбекистон ислом санъати жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми

Манзил

Адрес:Тошкент/Олмазор Қорасарой / 47
е-маил: sanat@cisc.uz
Бoғланиш

+998904083399