O'z Ўз En Ru Ar
×

БУХОРО АМИРЛИГИНИНГ КИЙИНИШ МАДАНИЯТИ ТАРИХИ

Бухоро кийиниш маданияти бу жамиятнинг турли даврларда кечган тараққиёт ойнасидир. Ҳар бир халқда бўлганидек, бухороликлар ҳам кийиниш маданиятида ўзига хос бўлган анъаналар, урф-одатлар, маълум қоидалар шаклланган. Бухоро миниатюра мактаби дурдоналарида, Варахша саройи деворий суратларда тасвирланган кийим ва либослар бундан далолат беради. Бухоро кийиниш маданиятини ўрганиш жараёнида, эркак, аёл ва болаларнинг эгнидаги кийимлари  орқали бухороликларнинг эстетик дидлари, ўзига хос томонлари, урф-одатлари намоён бўлади. Ўрта асрлар Бухоро мусаввирлари томонидан ишланган миниатюраларда тасвирланган ижтимоий саҳналар орқали турли ёш, табақага мансуб эркак ва аёлларнинг уст-бошлари, бош кийимларининг кўринишлари, пойабзаллари ва заргарлик буюмлари, кийимлардаги аксессуарлар ва уларнинг деталларигача бўлган муҳим маълумотларга эга бўлиш мумкин.Бухоро кийиниш маданиятида эркак ва аёл кийим-лари орасидаги фарқ асосан матолари ва безаклари билан ажралиб турган. Айниқса, эркак ва аёлларнинг кийиниш маданияти, уларнинг бош кийимларида яққол намоён бўлган. Бухоролик эркак ва аёллар кийимида ўхшашликлари кўп. Улар орасидаги фарқ аввалига фақат бичимидагина кўринади. Кўйлаклар у пайтда асосан “туника” шаклида бўлиб, иссиқ иқлим учун жуда қулай бўлган, иштонлар ва лозимларнинг узун ва кенг бўлиши табиийки ерда тўшалган якандозларда чордана қуриб ўтириш учун қулай бўлган. Устки кийимлар эса астарсиз ва қавилганлигига қараб одамларни қор-ёмғирдан, қишнинг изғирин совуқлари ва қуёшни куйдирувчи нурларидан ҳимоя қилган. Кийимлар табиийки устки ва ичкийим, кундалик ва байрам либосларига бўлинган.

CЎНГГИ МАҚОЛАЛАР
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР
ЎЗБЕКИСТОН ИСЛОМ САНЪАТИ ЖАҲОН ЦИВИЛИЗАЦИЯНИНГ АЖРАЛМАС ҚИСМИ

Ўзбекистон ислом санъати жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми

Манзил

Адрес:Тошкент/Олмазор Қорасарой / 47
е-маил: sanat@cisc.uz
Бoғланиш

+998904083399