O'z Ўз En Ru Ar
×

ХИВА ХОНЛИГИ АЁЛЛАРИ ЛИБОСИ

Хива хонлигида аёллар либоси ранг ва декоратив ечими билан фарқ қилган. Аёллар либослари асосан гулсиз ва нақшсиз сидирға матолардан тикилган. Кўйлаклар монохром рангда бўлсада, аёллар кийими хоразмлик иқтидорли заргарлар томонидан юксак маҳорат билан ишланган заргарлик буюмларини кўплаб тақилиши ҳисобига бой ва башанг кўриниш берган.  Хоразм аёллари либосида қизил ранг устунлик қилган ва кийимларнинг кўпчилиги айнан лоларанг ва анор рангли матолардан тайёрланган. Аёллар гардеробининг таркибига асосан “елка ичкийим”, “гўйнак”, “бел ичкийим”, “иштон” ва юпқа қават пахта қўшиб майда ва пишиқ қавилган устки кийимлар “елак”, “мисак”, турли шаклдаги бош кийимлар: “таҳя” дўппилар, “бош ўрау”, мураккаб шаклга эга “лачак”, “зирак”, “исирға” каби бир қанча заргарлик буюм ва безакларидан иборат тўпламлар, шунингдек, турли оёқ кийимлар: “кавуш”, “адик”,“махси”лардан иборат бўлган. Ичкўйлаклар яхлит, кенг, енглари узун, ёқа ўмизи учбурчак ёки айлана шаклда бўлиб, ипакдан тўқилган жияклар билан ҳошияланган. Қизлар ва ёш аёлларнинг кўйлаклари асосан ёрқин рангли пахта ва ипак матолардан тикилган. Ўрта ёшли аёлларнинг кўйлаклари учун эса бинафша, кўк, мовий, яшил рангли матолар танланган. Кекса аёллар асосан оқ рангли матолардан, баъзан майда гул босилган чит кўйлаклар кийишган.

CЎНГГИ МАҚОЛАЛАР
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР
ЎЗБЕКИСТОН ИСЛОМ САНЪАТИ ЖАҲОН ЦИВИЛИЗАЦИЯНИНГ АЖРАЛМАС ҚИСМИ

Ўзбекистон ислом санъати жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми

Манзил

Адрес:Тошкент/Олмазор Қорасарой / 47
е-маил: sanat@cisc.uz
Бoғланиш

+998904083399