O'z Ўз En Ru Ar
×

Сайид Аловуддин мақбараси – Хоразм ҳунармандчилиги кўргазмаси

Хоразм тарихий – инқилобий музей 1920 й 27 апрел куни Хоразм Халқ Республикаси қарорига асосан Хива хонлари саройи Кўҳна Аркда ташкил топган.

1967 йил 3 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Министрлар кенгаши томонидан Хива тарихий–ме’морий музей қўриқхонаси, 1969 й 29 июнда Ўзбекистон Министрлар кенгаши қарорига асосан эса Хива «Ичан-Қал’а» давлат тарихий – ме’морий музей қўриқхонаси ташкил топди.

Музей – қўриқхона кўргазмаларида Хоразм тарихининг қадимги даврларидан то ҳозирги кунгача босиб ўтган ё‘ли, ва, шунинг билан бирга, унинг амалий сан’ати, ҳунармандчилиги, маданияти ва адабий ҳаёти ёритилади. Умумий майдони 26 гектарни ташкил қилади.

Хива – очиқ осмон остидаги музей. Шаҳарнинг эски қисми узунлиги 2250 метрлик 6-7 метр баландликдаги қал’а деворлари билан ўралган,  4 та дарвозаси бор. Қал’а ичкарисида 53 та тарихий-ме’морий об’ектлар бор.

Хива шаҳри Ўрта Осиё шаҳарлари ичида биринчилардан бўлиб ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон маданий ёдгорликлари рўйхатига 1990 йил 12 декабрда 100-чи шаҳар бўлиб рўйхатга олинган. Музей таркибида 15 та доимий кўргазма мавжуд. Музей фонди 38561 та ноёб экспонатга эга. Музейда 187 ходим ишлайди.

 

Манба:khivamuseum.uz

CЎНГГИ МАҚОЛАЛАР
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР
ЎЗБЕКИСТОН ИСЛОМ САНЪАТИ ЖАҲОН ЦИВИЛИЗАЦИЯНИНГ АЖРАЛМАС ҚИСМИ

Ўзбекистон ислом санъати жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми

Манзил

Адрес:Тошкент/Олмазор Қорасарой / 47
е-маил: sanat@cisc.uz
Бoғланиш

+998904083399