O'z Ўз En Ru Ar
×

Хива хонлиги давридаги эркаклар кийимларининг асосий хусусиятлари

Хива хонлиги давридаги эркаклар кийимларининг асосий хусусиятларидан бири тор ва ихчам бичимли, совуқ ва иссиқ ҳавога мослаштирилган, матоси пишиқ тўқилган, енглари тор ва узун бўлган. Ичкийимлар енгил оқ рангдаги матолардан тикилган, бичими кенг ва енглари узун бўлган. Ёқа ўмизлари қизил, оқ рангли ипак иплардан тўқилган жияклар билан ҳошияланган. Айрим нусхаларида эса кашта билан безак берилган ва ушбу безак кийим эгасининг жамиятда тутган баланд мавқеини билдириб турган. Белкийими “иштон”, “чалвар” деб номланиб, улар тор ёки кенг бичимда бўлган. Тор бичимли иштонлар юнг, пахта толаларидан тўқилган матодан тикилган ва асосан оддий аҳоли ва меҳнаткашлар кийими ҳисобланган. Амалдорлар ва ўзига тўқ табақа вакиллари кенг бичимли, шойи, пахта ва зиғир толаларидан яхши ишлов бериб тўқилган майин матолардан тикилган “чалвар”лар кийишган. Одатда кийиб юрган кийимига қанчалик кўп мато сарфланган бўлса, демак бу кийим-арни кийган кишининг моддий мавқеи баландлиги кўриниб турган.

Қўзиева Малика Хонликлар даври ўзбек миллий либоси тарихи

CЎНГГИ МАҚОЛАЛАР
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР
ЎЗБЕКИСТОН ИСЛОМ САНЪАТИ ЖАҲОН ЦИВИЛИЗАЦИЯНИНГ АЖРАЛМАС ҚИСМИ

Ўзбекистон ислом санъати жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми

Манзил

Адрес:Тошкент/Олмазор Қорасарой / 47
е-маил: sanat@cisc.uz
Бoғланиш

+998904083399