O'z Ўз En Ru Ar
×

ЎЗБЕКИСТОН САНЪАТИНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ: мезолитдан бронза даврига қадар

Ўзбекистон санъати асрлар қаъридан келиб чиққан. Мезолит даврининг бизгача етиб келган қоя тош тасвирлари Ўзбекистон ҳудудида ибтидоий санъат ўчоқлари пайдо бўлишидан далолат беради. Бироқ, ибтидоий жамият шароитида ушбу қоя тош расмлари ҳали онгли ижтимоий, мафкуравий ва бадиий-эстетика ва қарашларга эга эмас эди.

Ёввойи буқаларни овлаш. Зараутсой қоя суратлари

Алоҳида эътиборни Марказий қисмда жойлаштирилган тасвирлар тортади. Бу ерда ёввойи буқаларни овлаш саҳналари мавжуд Тасвирларда одамларнинг камон, буме-ранг ва болталар билан қуролланганлигини кўришингиз мумкин... Овчилар ғайриоддий қўнғироқ шаклидаги кийимда дрофа қушига ўхшайди. Ёввойи буқалар, эҳтимол, бу қушлардан қўрқмаган ва ибтидоий овчи уларга яқинлашаётганини яшириши мумкин эди... (Пугаченкова Г. A., Ремпель Л. И. 1965. Б. 13 бет).

Архар (тоғ эчкиси)нинг қоятош тасвири. Мил. авв. 5–4 минг йиллик. Тошкент вилояти. Бўстонлиқ тумани

Мезолит давридаги тош тасвирлари билан машҳур қадимий ёдгорлик Зараутсой ғори Ўзбекистон жанубидаги Кўҳитанг тоғларида жойлашган. У “Олтин олов дараси” деган маънони англатади. Энг қизиқарли тасвирлар жойлашган макон-ғор эса “Зарауткамар” — “Олтин олов ғори” деб аталади. Қоялар юзасида ов саҳналари, турли ҳайвонлар ва инсоний шакллар тасвирланган. Зараутсойнинг қоя тош тасвирларига монанд намуналар Европа ва Осиёдаги бир қатор мамлакатларда топилган мезолит давридаги ёдгорликларнинг сони чекланган. Улар орасида Испания, Ҳиндистон, Украина, Озарбайжон ва Тожикистон ҳудудида қоятош тасвирлари каби ибтидоий санъат объектлари ҳақида гапириш мумкин. Испаниядаги мезолит даври расмлари Зараутсой қоятош тасвирлари билан услуб ва мавзулари жиҳатдан жуда ўхшашдир. Уларнинг умумий хусусиятлари ҳаракатни тасвирлашдир. Тош асрининг қояларда битилган тасвирлари Ўзбекистон жанубидаги Тешиктош ва Обираҳмат ғорларида, Тошкент яқинидаги тоғларда, Чимён, Чотқол, Белдирсой ҳудудларида, Навоий вилоятидаги Сармишсой қояларида, Самарқанд яқинида жойлашган Илонсой ва Оқсойда, Фарғона атрофидаги Суратсой ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида топилган. Ушбу даврларнинг маданий ёдгорликлари санъат тушунчасига тўлиқ мос келмайди, аммо улар интуитив бадиий шаклларнинг пайдо бўлиши нуқтаи назаридан муҳимдир. Ўзбекистон маданиятининг қадимий қатламлари ўз ҳудудида тамаддун ўчоқлари борлиги ва бирламчи ижтимоий жамоалар шаклларини ривожлантириш ва илк давлатчилик турларига ўтиш учун асос бўлиб хизмат қилган илк тамаддун ўчоқлари мавжудлигидан далолат беради.

 

Ma’lumotlar "O’zbekiston san’ati tarixi kitob - albom"idan olindi.

Muallif: Akademik Akbar Hakimov

 

CЎНГГИ МАҚОЛАЛАР
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР
ЎЗБЕКИСТОН ИСЛОМ САНЪАТИ ЖАҲОН ЦИВИЛИЗАЦИЯНИНГ АЖРАЛМАС ҚИСМИ

Ўзбекистон ислом санъати жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми

Манзил

Адрес:Тошкент/Олмазор Қорасарой / 47
е-маил: sanat@cisc.uz
Бoғланиш

+998904083399