O'z Ўз En Ru Ar
×

Ўзбекистон санъати тарихи китоб - альбом

Ўзбекистон санъати тарихи 

китоб - альбом

ўзбек, рус, инглиз тилларида

(Муаллиф А. Хакимов)

Китоб-альбом фундаментал тадқиқотлар асосида яратилган бўлиб Ўзбекистон санъатининг тарихий тараққиёти, ўзига хос хусусиятлари, милоддан аввалги IV минг йилликлардан милодий III–IV аср, илк ўрта асрлар санъати V–VIII асрлар, ислом даври санъати IX–XX аср бошлари ва мустақиллик даврида Ўзбекистон санъатига оид  ўзбек халқининг дурдона бадиий меросига бағишланган. Академик Акбар Хакимов томонидан тайёрланган «Ўзбекистон санъати тарихи» фундаментал асари сўнгги 60 йил ичида Ўзбекистон санъати тарихига оид биринчи фундаментал нашрдир. Нашрда халқимиз тасвирий санъати, бадиий ҳунармандчилиги, амалий-безак санъати, меъморчилик, ҳайкалтарошлик, миниатюра каби санъат соҳаларининг тараққиёти қадим замонлардан то ҳозирги кунгача бўлган энг бой тарихи янги услубий ёндошувлар,  кўплаб илмий манбалар ва артефакт­лар ёрдамида очиб берилган.

Китоб 9 бобдан иборат бўлиб, унда илгари нашр этилмаган, мамлакатимиз ва хорижий музейларда сақланаётган янги бадиий асарлар тақдим этилган. Муаллиф мамлакатимиз ва хорижлик олимларнинг асарлари таҳлили асосида Ўзбекистондаги ҳудудий санъат мактабларининг турли тарихий босқичлари ва хусусиятларини янгича талқин этади. Муқовалар учун ўзбек тилида “Авлиё оқсақол йигитга сабоқ беради” (XVII аср) зарҳал миниатюраси, рус тилига Афросиёб деворий суратлари (VII-VIII асрлар), инглиз тилига Будда боши (Санъатшунослик институти фондидан) танланган. Асарда мингдан ортиқ артефактларнинг рангли ва оқ-қора суратлари берилган. Суратлар республикамиз музейлари билан бирга, хорижнинг машҳур Метрополитен, Британия, Эрмитаж, Третьяков галереяси, Маржоний фонди ва бошқа музей ва марказларидан тўпланган.

            Муаллифнинг асосий хулосаси шундаки, Ўзбекистон санъати ўзига хос услубни сақлаб қолган ҳолда турли бадиий анъаналарнинг симбиози­нинг мавжудлиги ўзбек халқи санъатининг энг муҳим хусусиятларини очиб берган.

                          

CЎНГГИ МАҚОЛАЛАР
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР
ЎЗБЕКИСТОН ИСЛОМ САНЪАТИ ЖАҲОН ЦИВИЛИЗАЦИЯНИНГ АЖРАЛМАС ҚИСМИ

Ўзбекистон ислом санъати жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми

Манзил

Адрес:Тошкент/Олмазор Қорасарой / 47
е-маил: sanat@cisc.uz
Бoғланиш

+998904083399