Икки илон шаклидаги тош тумор. Мил. авв. II минг йиллик. Фарғона водийси. Сўх тумани
Антик санъат дурдоналари орасида ХIХ аср охирида Фарғона водийсидаги Сўх қишлоғида топилган артефакт бор. Бу композиция қора тошдан бўлиб, бошлари бир-бирига қараган иккита заҳарли илон шаклида ясалган. Тош эҳтиёткорлик билан силлиқланган, илонлар танасидаги чуқурларда гипс излари сақланиб қолган, кўзлари қимматбаҳо тошлар билан зийнатланган бўлиши мумкин. Ўрта Осиёда бу давр маданиятига оид топилмалар орасидан бундай шаклни учратмаймиз, лекин Месопотамия ва Эрон Озарбайжони санъатида ўша даврда ўхшаш мавзулар маълум бўлган. Шунинг учун ҳайкалтарошлик композицияси бизни ҳудудга четдан олиб келинган бўлиши мумкин.