

Матбуот анжуманида ОАВ ходимлари, журналистлар ва мухбирлар иштирок этишди.
Тадбир иштирокчиларига Марказ директори Ш.Миноваров томонидан жорий йилнинг биринчи ярмида Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси борасида амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумот тақдим этилди. Шунингдек, Давлат реестрига киритилган дастлабки мингта манбалар рўйхати жамланган тўплам иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.
Матбуот анжумани якунида ОАВ вакиллари томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар тақдим этилди.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
матбуот хизмати