O'z Ўз En Ru Ar
×

Шарафийбой гузар/маҳалла маркази

Тошкентнинг тарихий маркази , Абу Наср Фаробий кўчаси икки асрлик тарихга эга “пичоқчилик” маҳалласидан ўтадиган Абу Наср Форобий номи билан аталган кўчада ажойиб ва ноеб таризий меьморий едгорлик обида кўриниб туради. Бу XIX асрда татар- нўғай савдогари Шарафийбой маблағлари ҳисобига барпо этилган гузар масжидининг бизнинг давримизгача етиб келган биносидир. Бир пайтлар Шарафбийбой бу маҳаллада ер сотиб олиб шу ерда катта бир мажмуа барпо этади. У ўзи ҳам оиласи билан шу мажмуа таркибида жойлашган ҳовли жойга кўчиб келиб истиқомат қилади. Қадим Тошкентнинг бу ноеб меьморчилик мажмуасидан Шарафийбой масчитининг биноср ва Шарафийбойнинг ўзи яшаган ҳовли туранжойининг бир қисми сақланиб қолган.
Ўзбекистон Маданий мерос” департаментининг архивида сақланаётган чизмаларда мажмуа кўчадан текис равоқли тахмон/токчалар билан безатилган ғиштин девор акс этган. Гузар ҳудудига кириш жануби-шарқдан дарвозахонанинг баланд пештоқи, тўққиз метрли минора ва гумбазли пештоқ қурилган. Мажмуа таркибига мадраса ва масжид ҳамда ҳовуз барпо этилган.
Кўҳна шаҳар маҳалласидаги бундай ўзига хос маданият ва маърифат марказининг пайдо бўлиш тарихи бадавлат савдогар ва жамоат арбоби Шарафийбой номи билан боғлиқдир. Саҳоватпеша сифатида танилган ва бойлигининг катта қисмини ҳайр-эҳсон ва ҳомийликка йўналтириш билан машҳур бўлган Шарофийбой бу мажмуадан ташқари шунингдек Тошкентдаги қозоқ бойларига тегишли ер майдонини сотиб олиб у ерда Туркистонда биринчи “татарская слобода” татарлар шаҳарчаси ташкил этади ва у ерга империянинг тазйиқларида қочиб келган татарлар жойлашиши ва компакт жамланган ҳолда яшаш ҳудудини барпо этади. Шунингдек у Зангиота масжиди ҳовлисидаги минора (ҳозир сақланиб қолмаган) ва “Воскресенский базар”ҳудуди (ҳозирги Алишер Навоий номидаги ДАБТ ўрнида)да жойлашган масжид минорасини қурилишини молиялаштирган.
Шарафийбой ўз даврида Тошкент маьмурияти ва тошкентликлар ўртасида, бу шаҳарда ва умуман Туркистон ўлкасида истиқомат қилувчи ўзбек, рус, қозоқ, татар ва умуман олганда мусулмон халқлари орасида катта ҳурмат ва эҳтиром қозонган. 1900-йиллар охирида Туркистон рус маъмурияти “Тошкент шаҳрининг ўсиб бораётган аҳолиси хўжалигини иқтисодий ва ижтимоий эҳтиёжлари бошқармаси”ни ташкил этади. Ўшанда Шарафийбойни Тошкентнинг Осиё қисми хўжалик-жамоатчилик бошқармасининг биринчи раиси этиб сайланади. Мазкур мансабда маваффақиятли фаолият олиб боргани учун у рус ҳукумати томонидан Тошкент шаҳрининг Фахрий мулкдор” фуқароси унвони билан тақдирлайди.
XIX асрда 20 ҳужрага эга бўлган Шарафийбой мадрасасида “Пичоқчилик” маҳалласидан ва шаҳарнинг шимолий-ғарбий туманларидаги бошқа маҳаллалардан 200 нафаргача ўсмир яшаб, ўқиган. У пайтда Масжид ва мадраса вақф мулкига эга бўлмагани боис, мударрис, домла, устод ва талабалар тўлиқлигича Шарафийбой таъминотида бўлганлар. Бу Масжид ва мадраса харажатлари Шарафийбойнинг Чорсу бозоридаги учта дўконидан келадиган даромад ҳамда Тошкент шаҳри атрофидаги саккиз таноб ер дан келадиган фойда ҳисобидан қоплаб турилган. Шарафийбой мадрасаси биносида шунингдек бошланғич мактаб ҳам жойлашган.
Октябрь инқилобларидан сўнг ашаддий атеизм даврларида масжид ва мадраса беркитиб ташланган ва бу муқаддас таьлим ва эьтиқод марказлари бўлган бинолар мусодара қилинган ва улардан турли хўжалик мақсадларида фойдаланиш бошланган. Жумладан учун 1937 йилга келиб, бино маҳалла қўмитаси тасарруфига ўтган, бинонинг бир қисми тураржойлар, омборхона ва устахоналар учун берилган. Совет даврида масжид ва мадраса бирон маротаба ҳам таъмирланмаган, ташқи кўриниши эса қўшимча қурилишлар қуриш билан бузилган. Ўтган асрнинг 60-йилларида Фаробий кўчаси ўтказилиши билан мадраса ҳужралари, дарвозахона ва миноралар бузилган ва ҳовуз кўмилган.
Вақт ўн метр баландликдаги равоқсимон гумбазли масжиднинг квадрат шаклдаги (13,8х13,8 м) биносинигина омон сақлаб қолган. Масжид деворлари ўқ бўйлаб чуқур гумбазли тоқилар билан безатилган. Ғарбий камгакда меҳроб жойлашган, бошқа учтасида эса айвон ва мадрасага чиқишга мўлжалланган ўйма эшиклар мавжуд.
Масжиднинг тўрт бурчагида ҳужралар бўлиб, “балхий” ғиштин гумбазлар билан ёпилган.
Бинонинг жанубий кириш кисмида ёзги масжид айвони мавжуд. Айвоннинг томи икки қатор 8 та текис ёғоч устунга таянади. Меьморий безаклар сақланмаган бўлсада,нақшли безаклар ва ёғоч ўймакорлигини уйғунлаштирган айвон миллий маданий мероснинг ноеб намунаси сифатида ғурур уйғотади. Шифтдаги шаклдор вассалар ва таянч болорлар “ислимий” нақш билан безатилган. Йирик патсимон гуллар, япроқлар ва навдалар мураккаб нақшларни юзага келтиради. Шифт остида деворни камарбанд этган ҳошия турли-туман квадрат ва тўғрибурчакли “гириҳий” нақшлар билан безатилган.
Бино айвонидаги меҳроб атрофи ганч ўймакорлиги ва ранг-баранг серҳашам нақшли намоёнлар билан безатилган. Меҳробнинг чап тарафидаги деворнинг юқори қисмида насталиқ хатида тарихий санали назмий маълумот сақланиб қолган. Кўкимтир асосга ишланган , оқ ганч ўймакор ёзувнинг ғира-шира излари бизнинг давримизгача етиб келган бўлиб, унда мана бундай ҳикмат битилган
...Маърифат туғилган маскан ушбу масжидни барпо этганга ташаккурлар бўлсин,
...Бу муқаддас ибодат манзили учун ҳам тарих бўлиб қолган.
Айвон метрга метр майдонни эгаллаган бўлиб , баландлиги ...метр бўлган ...та нақшланмаган яхлит устунлар устига ўргатилган. Масжид биносининг ғарб томонидаги деворлари орқасида Шарафбийнинг ўзи оиласи ва хизматкорлари билан яшаб истиқомат қилган катта ҳовлиси ҳам сақланиб қолган.
Масжид биносининг баландлиги полдан диаметри ..метр бўлган баланлиги ... метрни ташкил этади. Квадрат шаклдаги бинонинг томонларининг деворлари .. метрдан иборат бўлиб унинг ташқари томонида битта метрга метрлик чиллахона ва иккита ҳужра мавжуд. Масжид биносининг ички меҳробининг енида яна бир чиллахона , бу қиш пайтида масжид имомига тегишли ҳужра вазифасини ўтаган.
Бинонинг ташқи томонидан унинг гумбазига чиқиладиган нарвон ва тепада кириш жойи мавжуд. Вақтлар ўтиб нарвон бузилиб кетган. Бинонинг ички қисмидаги тупроқлар ташиб чиқилганида унинг тўрт бурчагида оғиз қисми пастга қилиб кўмилган тўртта катта катта тўртта терракота хумлар чиқди. Улардан фақат биттаси қисман бутун қолганлаи парчаланиб кетган ҳолда топилди. Ярми сақланиб қолган хум ичидан ХХ асрнинг биринчи ярмига мансуб 300 га яқин оеқ кийимларнинг ейилиб кетган пошналари чиқди. Бу ашелар , масжид епилгач атеизм даврида бу бинода пойафзал таьмирловчилар устахонаси фаолият кўрсатганидан далолатдир. Бино ташқарисида аниқланган, ички деворлари пишган ғишт билан қопланган ер ости йўлининг сақланиб қолган икки уч метр қисми эса асосан эски автомобил аккумуляторлари, занглаган деталлари, ишдан чиққан покришка ва камералар билан тўлдириб ташланганлиги , бу муқаддас даргоҳни қанчадир йиллар давомида авторемонт устахонаси сифатида фойдаланиб келиганлигидан ҳам далолат беради.
“Маърифат туғилган маскан” жумласидаги ҳарфларнинг сонлари йиғиндиси 1285 ҳижрий йил санасини беради, бу эса замонавий йил ҳисобидаги 1868/1869 йилларга тўғри келади. Тарихий сана бинони пардозлаш ишлари ниҳоясида битилган бўлиб , ўз-ўзида маълум бўладики, бу масжуд қурилишининг тугатилиши йилини кўрсатади.
Шарафийбой масжиди биноси Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари ҳимоясидаги тарихий объектлар рўйхатига киритилган. Бироқ бино ва унинг ҳовлиси анча ташландиқ ҳолга келиб қолган эди. Фақатгина 2013 йилдан кейин бу тарихий обидада “Қўштут” галереясини ташкил этиш ишларини бошлаган рассом ва педагог , маданият ходими ,”Ўзбекистон белгиси” нишони совриндори Мадина Арипова ташаббускорлар гуруҳи ёрдамида бу обида атрофидаги ҳудудни тозалаб, ободонлаштирди, тарихчилар ва ўлкашунослар ёрдамида масжид тарихини ва чизмаларини архивлардан қидириб топди. Унинг тарихини тиклади. Реставрация лойиҳалаш ташкилотларига буюртма бериб, бу тарихий обиданинг ҳовлисида қачонлардир бўлган ва совет даврида афсуски бузиб ташланган , баландлиги 9 метрлик бўлган минора ва кириш пештоқи лойиҳасини қайта тиклади.Таъмирлаш ишлари пайтида масжид пойдевор қисмларига шурф қазилиб ўрганилганида , тахминан икки метр чуқурликдан бу ерда аввал ҳам қурилган ва тахминан ХII асрларда вайрон қилинган масжид ёки ибодат хона қолдиқлари , шунингдек масжид ҳужрасидан бир пайтлар шу мажмуа таркибида бўлган мадрааа томонга қараб кетадиган бир одам бўйи баландлигидаги ер ости йўли аниқланди. Бир пайтлар келиб , эски пойдевор устида қурилган Шарафийбой меъморчилик обидасининг барпо этилишиига оид янги сир-асрорларини очиши мумкин.
Маданият арбобларининг хайр-эҳсон ҳадяси эвазига минора ва дарвозахона лойиҳаси тикланган эди.
Шарафийбой тарихий едгорлиги ўзига нисбатан турли муносабат воқеаларни бошидан кечирган бўлса-да, архитектура ечимининг уйғунлашган мутаносиблиги ва ихчам тузилиши билан , ХIX асрга оид ислом меъморчилигининг бизнинг давримизгача етиб келган ноеб меъморий обидаларидан бири бўлиб қолади.
Мадина Арипова

CЎНГГИ МАҚОЛАЛАР
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР
ISLAMIC ART OF UZBEKISTAN IS AN INTEGRAL PART OF WORLD CIVILIZATION

Ўзбекистон ислом санъати жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми

Address

Адрес:Тошкент/Олмазор Қорасарой / 47
е-маил: sanat@cisc.uz
Сontact

+998904083399