O'z Ўз En Ru Ar
×

Project concept

“Ўзбекистон ислом санъати — жаҳон цивилизациясининг

ажралмас қисми” мавзусидаги лойиҳа

концепцияси

 

1.1. Лойиҳа номи:

Ўзбекистон ислом санъати – жаҳон цивилизациянинг ажралмас қисми 

1.2. Илмий ва инновацион фаолиятнинг устувор йўналиши:

“Ижтимоий-гуманитар фанлар”

1.3. Калит сўзлар

Ислом, тамаддун, тасвирий санъат, амалий санъат, ҳунармандчилик, маданият, меъморчилик, шаҳарсозлик, миниатюра санъати, китобат санъати, каллиграфия, эпиграфика, масжид, мақбара, ҳайкалтарошлик, маҳобатли рангтасвир, дастгоҳли рангтасвир, кулолчилик, кандакорлик, ганч ва ёғоч ўймакорлиги, заргарлик, зардўзлик, каштачилик, матосозлик, гиламдўзлик, читгарлик, наққошлик, услуб, технология, уйғунлик, нақш, безак.

1.4. Лойиҳа аннотацияси

Ўзбекистонда ислом маънавий қадриятларига эътибор истиқлол йииларида бошланиб, унга миллий қадриятлар билан уйғунлаштириш  жараёни кейинги 4-5 йилда фаоллашди ва тизимли ёндошила бошланди. Тошкентда шаҳрининг қадимий қисмида мутлақо янги ва ҳашаматли замонавий мажмуа - Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказининг қурилиши бошланди. Бу ғоя Ўзбекистон Президенти томонидан 2017 йилда илгари сурилган ва жаҳон ҳамжамияти, ислом олами, Ўзбекистон зиёлилари ва мусулмонлари томонидан катта қизиқиш ва хурсандчилик билан кутиб олинди. 2020 йилда Ўзбекистон президенти томонидан жуда муҳим миллий аҳамиятга эга бўлган янги ташаббус - учинчи ренессанс Уйғониш даври пойдеворини шакллантириш ғояси  илгари сурилди. Шу нуқтаи назардан умумжаҳон цивилизацияси кесимида Ўзбекистонда Ислом маданияти ва санъати тарихини янгитдан ва чуқур  ўрганиш ҳамда унга нисбатан илмий тарихий ҳақиқатни шакллантириш зарурлигини  долзарб мавзуга айлантирди.

Ҳозирги кунда дунё афкор оммасида Исломнинг бадиий маданияти цивилизация устунларидан бири эканлигига ҳеч шубҳа йўқ, аксинча, жаҳон санъати тараққиётининг умумий манзарасини ислом санъатисиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Париждаги Нотрдам де Пари собори ва Бухородаги Магоки Аттор масжиди, Римдаги Петр собори ва Самарқанддаги Регистон майдони, Леонардо да Винчи ва Камолиддин Беҳзоднинг асарлари турли маданиятларни – христиан ғарбини ва мусулмон шарқини маънавий- руҳий муштараклигини яққол намоён қилади. Бу каби умумжаҳон маданий мероси намуналари мажозий ва ҳиссий ифоданинг кучлилиги ва шаклларнинг гўзаллиги туфайли улар жаҳон маданиятининг ноёб намуналари деб эътироф этилади. Ҳам  христиан ва ҳам ислом оламининг Инжил ҳамда Қуръон каби буюк қадриятлари эса ҳозирги кунгача Шарқ ва Ғарб санъатидаги асосий умумбашарий тушунча бўлиб қолмоқда.

 Ислом фалсафасига хос маърифат ва ахлоқ руҳи Ўзбекистон ҳудудидаги ислом санъати ва меъморчилик обидаларида  яққол намоён бўлади. Айнан ислом санъати ва унинг ватанимиз ҳудудида яратилган осори-атиқалар, барпо этилган меъморчилик обидаларида Пайғамбаримизнинг "Аллоҳ гўзалдир, у гўзалликни севади" муқаддас иборасида тилга олинган умумбашарий гўзаллик ғояси ифодаланади. Барча динлар фалсафасини чуқур ҳурмат билан эътироф этган ҳолда , айнан Ислом санъатида  мусулмон  илоҳиёти умуминсоний гуманистик интилишларини юксак кўринишини намоён қилади. Шоҳи-Зинда  мажмуасидаги ҳар бир обида сатҳи ва интеръерларидаги эпиграфикаларда, битикларда  “одамларга ўзингиз учун нимани афзал кўрсангиз, шуни одамларга улашинг”; "Хайрихоҳлик тажаллисидан бошқа тинчлик йўқ, Ҳақдан бошқа яқинлик йўқ, кечиришдан бошқа фазилатли  хулқ йўқ, садоқатдан бўлак  дўстлик йўқ"; "Энг яхши фойда- ота-онани эъзозлашдадир", "Илм излаган жаннатга интилади", " Илм -бу дунёда шарафдир ..." ҳикматлар  фикримизнинг исботидир.

Араб халифалигида Ислом маданияти, жумладан, тасвирий ёзув анъаналарини, араб алифбосидаги хаттотлик санъатини шаклланишида асосий ролни Моварауннаҳр ўйнаган. Араб ёзуви бутун халифалик ҳудудидаги умумий алифбога айлангач, Ўзбекистон ҳудудидаги ҳаттотлар  учун бу ҳунар ҳуснихат маҳорати билан бир қаторда юксак ахлоқий фазилатлар, тоза қалб, гўзал тарбия, маданият каби юқори талабларга мос бўлиш стандартларини берди.

Ўрта Осиё халқлари маданияти ва санъати бутун ислом оламининг  IX-XX бошларигача бўлган даврлардаги ғоявий, теологик ва эстетик ғоялари шаклланадиган энг нуфузли мактаблардан бири  бўлиб бўлди.

Ўзбекистон ҳудудида Ислом даври санъатининг илк юксалиш даври юксалиш даври IX-XIII аср бошларига, мўғуллар истилосигача бўлган даврга, иккинчиси-тарихда “Темурийлар Ренессанси” деб аталадиган XIV-XV асрлар, Амир Темур ва темурийлар салтанати даври эса жуда кенг минтақада маданий ривожланишнинг кейинги босқичлари учун платформа ролини бажарди. Ўзбек хонликлари даврида эса Ислом бадиий маданияти меъморчилик дурдоналари ва миниатюра ва халқ амалий санъатини юксак даражада ривож топганлиги билан тарихга кирган. Бу даврда Ўзбекистоннинг асосий меъморчилик ва бадиий ҳунармандчилик мактаблари шаклланди.

Ислом омили ХХ аср бошларигача халқ амалий санъати ва меъморчилиги ривожидаги ҳал қилувчи рол ўйнади.

Хронологик жиҳатдан Ўзбекистоннинг маданий меросига оид  "Ислом санъати" тушунчасини IX-ХХ аср бошлари билан белгилаш мумкин. 1920 йилларда атеистик Совет давлати таркибига қўшилган Ўзбекистонда ҳам Исломни ўзининг собиқ умумжаҳон ижтимоий ва давлат мақомидан маҳрум бўлди.

Қадриятларни қайта баҳолаш, жумладан, жамоат онгида динни реабилитация қилиш билан бирга Ўзбекистоннинг ислом маданий  мероси мавзусини қайта кўриб чиқиш, Ислом ва санъат муносабатларини, Ислом бадиий анъанасининг санъат тараққиётининг аввалги даврларига бўлган муносабатини чуқурроқ ўрганиш зарурати туғилади.

Исломнинг цивилизацион аҳамияти шундаки, у турли этник  анъаналарни яхлит маданиятга бирлаштира олди, янги санъат услубини шаклланишига хизмат қилди. Натижада Трансоксиана ҳудудида бадиий жараёнларнинг ривожланиши умумий тенденцияларга эргашди. Араб халифалиги таркибидаги турли мамлакатлар ва халқларнинг Ўрта Ер денгизидан Ҳинд океани қирғоқларигача бўлган кенг ҳудуд санъатини  бирлаштирувчи тизим ишлаб чиқилди. IX-XV асрларда рўй берган шиддатли ўсиш туфайли феодал - савдо шаҳарлари ва интеграция жараёнлари, уста ҳунармандлар маҳоратининг маҳсули бўлган ноёб буюмлар халқаро савдонинг предметига айланиши бидан бир ўринда мусулмон халқлари маданиятларининг ўзаро манфаатли  алоқаларини кенгайиши ва мазмунан бир-бирини  бойитишига  туртки берди. Бундай алоқа шароитлари Трансоксиана, Хуросон, Эрон, Озарбайжон ва Яқин Шарқ мамлакатлари санъатининг шакллари ва безакларининг бир бирига яқинлиги, ўхшашлиги, тақлид ва такрорланишларга сабаб бўлди. Таъкидлаш жоизки, Ислом дунёси, Араб халифалиги таркибида бўлган ҳар бир минтақа санъати, жумладан, Ўрта Осиёнинг исломгача бўлган давр тарихий ва маданий анъаналари ва табиийки ундан келиб чиққан ҳолда ўзига хос хусусиятларига эга эди. Ўзбекистон санъати тарихида Ислом дунёси орбитасига кирганидан кейинги даври, Араб халифалиги таркибига киритган  халқларнинг янги синкретик "Ислом санъати"нинг дунёга келиши ва  "чегараларни йўқ қилиш" даврига тўғри келди. Ислом билан боғлиқ умумий эстетик ғоялар "Ислом санъати" каби кенг кўламли воқеълик ҳақида фикр юритишимизни тақозо этмоқда. “Мусулмон мамлакатлари санъати" тушунчаси-бу умумлаштирувчи омил, чунки янги санъат тизими улкан ҳудудда ейилиб, мусулмон дунёси мамлакатларида мавжуд бўлган маҳаллий анъаналарини амалиётга кирита олмади. Бинобарин, Ислом санъатининг энг юксак ривож топган марказларидан бири бу замонавий Ўзбекистон ҳудудига тўғри келади. Ўзбекистондаги Ислом санъати бутун жаҳон маданияти ва цивилизациясининг ўзининг асл тарихий хусусиятларини сақлаб қола олган,  ажралмас қисмидир.

 1.5. Кутилаётган натижалар ва уларнинг аҳамияти (кутилган натижалар ва уларнинг илмий ва ижтимоий аҳамиятга эгалиги (режалаштирилган натижаларнинг жаҳон миқёсидаги тадқиқот натижаларига мувофиқлиги, лойиҳада режалаштирилган натижаларнинг иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда амалиётга татбиқ этиш имкониятлари).

Ўзбекистоннинг замонавий тарихи ва санъат тарихида Ислом динининг жаҳон маданиятини  шакллантиришдаги ролини ўрганиш билан боғлиқ мавзулар кенг тадқиқ этилган. Узоқ вақт давомида, бир томондан, Европоцентрик тушунча (Ғарб тарихшунослиги, қисман рус фани), бошқа томондан, атеист мафкура (Совет тарихшунослиги) узоқ йиллар давомида мусулмон Шарқ санъати борасида қуйидаги  ғояларни илгари суриб кеган:

- жаҳон тарихий ва маданий жараёнининг периферик зонаси;

-ҳақиқий шеърий ва бадиий мазмундан маҳрум бўлган сирли воқеълик.

- Ислом тамойили фақат тартибга солувчи-таъқиқловчи ролни бажарган ва шу сабабли Ислом поэтикасини санъатни шаклланишига ҳеч қандай алоқаси йўқ  маданий тасодиф.

Бу иккала ёндошув ҳам хато бўлиб, мақсадли равишда ислом санъатини асл моҳиятни бузиб кўрсатиб келди. Ислом санъати кўп асрлар мобайнида дунёга бадиий ифода - меъморчилик, миниатюра, амалий санъат, мусиқа, адабиёт, шеъриятда  диний ғояни юксак эстетик маҳорат  билан мужассам қилган  ҳақиқий ижод дурдоналарини берди. Шу ўринда ислом санъатининг илк бешикларидан бўлган Ўзбекистон ҳудудида шаклланган бадиий маданият алоҳида қизиқиш уйғотади. Сўнгги йиллардаги Ўзбекистон  миллий санъати тадқиқодчиларининг сўнгги йиллардаги изланишлари натижасида  "Ўзбекистон Ислом санъати" атамаси халқимизнинг  ўрта аср санъатини шакллантиришда қўшган улкан ҳиссаси ва ислом таълимотининг устивор ғоялари туфайли аждодларимиз илмий адабиётлардан кенг фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлганлигини  исботлайди.

Тадқиқот ижтимоий ва илмий жиҳатдан  ўта муҳим  бўлиб, унинг туфайли қуйида кам ўрганилган жиҳатларни тадқиқ қилиниши  долзарб ҳисобланади:

- халифалик таркибидаги мамлакат  ва халқларда мусулмон санъатининг шаклланиши шароитида Ўзбекистонда Ислом санъати тараққиётининг асосий босқичлари;

- ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида Ислом динини кенг ёйилиши ва  унинг бадиий маданиятни янада ривожлантириш учун тарихий аҳамияти;

- Ўзбекистон ҳудудида мусулмон меъморчилигининг янги турлари-масжид, мадраса, мақбараларнинг маҳаллий маданий омиллар ва ўзига хосликлар нуқтаи назаридан шаклланиши ва ривожланиши жараёни;

- IX-XX аср бошларида Ўзбекистон ҳудудида Ислом тасвирий амалий санъатининг шаклланиши ва ривожланиш хусусиятлари;

-XV-XVII асрларда миниатюра мактабларининг шаклланиши ва ривожланишининг маҳаллий ва глобал аҳамияти;

-ижтимоий-маданий кўчманчи ва ўтроқ халқларнинг ижтимоий- маданий ҳаётида Исломнинг ўрни, урбанизм ва муаммоларини ҳисобга олган ҳолда минтақамизда Исломий бадиий қадриятларни шаклланишининг ўзига хослиги;

-этник туркий ва тожик-форсийзабон халқларнинг ўзаро  интеграцион интилишлари. Умумий мусулмон маданий анъанасининг тарихий шаклланиши жараёнида Трансоксиана санъати;

- Ренессанс атамасини Ўзбекистон санъати тарихи мисолида  таҳлил этиш;

- Европа санъатининг ХХ асрда минтақамизга глобал аралашуви натижасида   мусулмон маданиятида рўй бераетган ўзгариш шакллари,

- Темурийлар даври санъатининг Уйғониш даври Европа санъати билан ўзаро таъсири Шарқ миниатюралари ва Европа рангтасвири қиёсий таҳлили қилиш;

- Ўзбекистонда замонавий санъат турларини  шакллантиришда Ислом омили.

Булар бугунги кунда Ўзбекистон ҳудудида минг йилдан ортиқ тарих давомида шаклланган Исломий бадиий анъаналар кесимида кўриладиган  асосий тадқиқот жиҳатларидир.

Замонавий Ўзбекистон ҳудуди Ислом санъатининг энг ёрқин марказларидан биридир.

 Ўзбекистондаги Ислом санъати ўзининг ноёб ва бетакрор хусусиятлари, минг йиллар давомида яратган  мероси билан бутун жаҳон маданияти ва цивилизациясининг муҳим ва ажралмас қисмидир.

Лойиҳани амалга ошириш жараёнида Ўзбекистон Ислом маданий меросини янада тарғиб этиш ва унинг сайёҳлик салоҳиятини очиб бериш  мақсадида илмий ва амалий аҳамиятга эга бўлган қуйидаги натижаларга эришиш кутилмоқда:

- Ўтган минг йиллик давомида Ўзбекистонда Ислом санъати шаклланишининг тарихий манзарасини очиб берувчи кўп сонли бадиий фактлар асосида мулътимедиа шаклдаги ахборот дастурларини яратиш;

- Ўзбекистоннинг IX-XX асрлардаги санъат ва меъморчилик ёдгорликларига бағишланган қатор илмий мақолалар, монографиялар ва китоб-албомлар тайёрлаш ва нашр этиш;

- IX-XX асрлар Ўзбекистон бадиий ҳунармандчилик марказлари Атласи учун рақамли шаклдаги материаллар тайёрлаш;

- Ўзбекистонда Ислом цивилизацияси марказининг "Санъат ва ҳунармандчилик" бўлими экспозициясини замонавий руҳда яратиш  учун янги компъютер технологияларидан фойдаланиш бўйича зарур илмий материаллар ва таклифлар ишлаб чиқиш.      

 

ISLAMIC ART OF UZBEKISTAN IS AN INTEGRAL PART OF WORLD CIVILIZATION

Ўзбекистон ислом санъати жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми

Address

Адрес:Тошкент/Олмазор Қорасарой / 47
е-маил: sanat@cisc.uz
Сontact

+998904083399