O'z Ўз En Ru Ar
×

Доҳа Ислом санъати музейи

Қатар пойтахти Доҳа шаҳридаги Ислом санъати музейи 2008 йилда санъат мухлисларига ўз эшикларини очган. Айни дамга келиб, у мамлакатнинг энг диққатга сазовор жойларидан бирига айланиб улгурган.

Музей биноси қадим исломий меъморчилик анъаналарига хос равишда бино қилинган бўлиб, лойиҳа муаллифи- дунёнинг машҳур замонавий архитекторлардан - хитойлик Ио Мин Пэйдир. Париждаги Лувр музейининг шишали пирамида лойиҳаси ҳам айнан шу архитекторга тегишли.Музей биноси Доҳа шаҳрининг жанубий қисмидаги сунъий ороллардан бирида барпо этилган. Бинонинг ички қисми 3 қаватдан иборат бўлиб, араб меъморчилигига мувофиқ содда, ихчам бино қилинган.  Ушбу музейга санъат асари намуналари 1980 йиллардан бошлаб йиғиб келинган. Улар VIII-XIX асрларга оид жуда катта ҳажмдаги экспонатлардир.Хитойдан Андалусияга бўлган улкан ҳудудларни ўзига қамраган Ислом тарихига оид санъат асарлари дурдоналарини йиғиш катта меҳнат, вақт ва маблағ талаб этгани шубҳасиз.

Музейнинг 45 минг квадрат метрдан иборат кенг ва замонавий кўргазма залларида дунёнинг турли юртларидан- Марказий Осиё, Миср, Испания, Туркия, Покистон, Сурия, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Ироқ ва Эрондан келтирилиб жамланган санъат асарлари, экспонатлар жой олган.Булар сирасига, нодир қўлёзма асарлар, китоблар, текстил-тўқимачилик маҳсулотлари, либослар, металлдан ясалган турли буюмлар, безаклар, заргарлик буюмлари ва кўркам керамика буюмлари, идишлар киради.

CЎНГГИ МАҚОЛАЛАР
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР
ISLAMIC ART OF UZBEKISTAN IS AN INTEGRAL PART OF WORLD CIVILIZATION

Ўзбекистон ислом санъати жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми

Address

Адрес:Тошкент/Олмазор Қорасарой / 47
е-маил: sanat@cisc.uz
Сontact

+998904083399