O'z Ўз En Ru Ar
×

Ўзбекистон Бадиий академияси анжуманлар залида “ЭГО XXIII. Филавтия: рассомнинг борлик ўлчови” мавзусидаги анжуман ўтказилди.

ЭГО. XXIII
ЎзР ФА академиги, ЎзБА академиги Акбар Хакимовнинг муаллифлик лойиҳаси ЭГО талабалар илмий экспериментал конференциясини ўтказиш анъанага айланган. 2022 йил 21 апрел куни “Тасвирий ва амалий санъат ҳафталиги” доирасида Ўзбекистон Бадиий академияси анжуманлар залида  “ЭГО XXIII. Филавтия: рассомнинг борлик ўлчови” мавзусидаги анжуман ўтказилди. Унда санъатшунослар, рассомлар ва талабалар иштирок этишди. К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаларининг маърузалари тингланди. Анжуманда замонавий тасвирий санъатга оид муҳим жараёнлар ва тушунчалар очиб берилди. Филавтия қадимги Юнонистон санъатидан тортиб токи ХХ асрларгача ҳар хил талқинларда ривожланиб келган тарихий ва санъатшунослик соҳасидаги тушунча. Филавтия – (фил - севиш, авто – мен – яъни ўз ўзини севиш) ижодкор ўз ўзини севиши, қадрлаши ва ўзини ички туйғулари кесимида ҳаётни ва жамиятни бадиий талқин этишининг асосий омили ҳамда шартидир.

CЎНГГИ МАҚОЛАЛАР
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР
ISLAMIC ART OF UZBEKISTAN IS AN INTEGRAL PART OF WORLD CIVILIZATION

Ўзбекистон ислом санъати жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми

Address

Адрес:Тошкент/Олмазор Қорасарой / 47
е-маил: sanat@cisc.uz
Сontact

+998904083399