Хоразм Амалий саньати кўргазмаси Ичан - Каладаги 1908 – 1910 йилларда вазири акбар Ислом Хўжа томонидан қурдирилган мадрасада жойлашган. Кўргазмада Хоразм амалий сан’атига доир 387 экспонат жойлашган. Бўлимда «Ёоғоч ўймакорлиги», «Мис ўймакорлиги», «Заргарлик саньатига» бағишланган тўпловлар катта ўрин тутади. Ёғоч ўймакорлари ота Полванов, Абдулла Болтаев, Сапо Боғибековларнинг ишлари намойиш қилинади.
Кўргазма 1983 йилда очилиб 1991 йил ва 2014 йилларда реекспозитсия қилинган. Ҳозирда кўргазмада ХИВ – ХХИ асрларга оид бебаҳо саньат дурдоналаридан ёғоч ўймакорлиги, тўқимачилик, гиламчилик, мис ўймакорлиги, заргарлик саньати буюмлар тўпламларини 400 дан зиёд намуналари намойишга қўйилган.
Экспонатлар бир-биридан қизиқарли бўлиб ёғоч ўймакорлигига оид араб ёзувли нақшиндор қўш тавақали эшик ўзининг жозибаси билан ҳар бир меҳмонни ўзига жалб қилади. Ушбу экспонат Германиядаги кўргазмада муваффақиятли қатнашган.
Бўлим илмий ходимлари томонидан экспозитсиянинг янги экскурсия матни ўзбек ва рус тилларида тайёрланди. Гиламчилик, наққошлик ё‘налишлари бўйича илмий ишлар олиб борилмоқда. Ҳар бир экспонатга илмий паспорт ёзиш, араб ёзуви экспонатларини ўзбек тилига таржима қилиш, ҳар бир тўплам бўйича кўргазмадаги экспонатларга шарҳ бериш ва электрон версиясини ишлаб чиқиш долзарб вазифа бўлиб турибди.
Умумий фойдали майдони 420 кв.м.
Мадрасанинг қурилиши санаси 1908-10й.