2021 йил 12 октябрь куни Тошкент давлат шарқшунослик университетида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академияси томонидан мусулмон хуқуқшуноси, Уструшана - ҳозирги Жиззахдан етишиб чиққан буюк аллома Муҳаммад ибн Маҳмуд Уструшанийнинг "Жомиъ аҳком ас-сиғор" (Бола ҳуқуқлари кодекси) асарининг ўзбек тилидаги илк нашри тақдимоти бўлиб ўтди.