O'z Ўз En Ru Ar
×

Янги ўқув қўлланма нашр этилди

ЎзР ФА академиги, ЎзБА академиги, профессор, санъатшунослик фанлари доктори Акбар Ҳакимовнинг “Ўзбекистон санъати тарихи” ўқув қўлланмаси лотин алифбосида нашр этилди.

Афсуски, ҳозирги ўқув дастурларида Ўзбекистон санъати тарихи эскирган, совет давлатининг мафкураси ва соцреализм санъати қарашларига асосланган тарихий-санъатшунослик тадқиқот материалларидан фойдаланилган ҳолда ўқитилмоқда. Жаҳон ҳамжамиятига суверен Ўзбекистоннинг кириб келиши билан ўзбек халқининг бой маданий ва бадиий меросини холисона тарихий ва санъатшунослик нуқтаи назаридан ёритиш масаласи ўзига хос долзарблик касб этмоқда. Бу етакчи санъатшунос олим томонидан мазкур ўқув қўлланманинг яратилишига сабаб бўлди.

“Ўзбекистон санъати тарихи” ўқув қўлланмаси янги илмий маълумотлар ва бой кўргазмали материаллар асосида Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъати тарихини қадимги даврдан то бугунги кунгача очиб беради. Ушбу нашр дарслик яратиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Мазкур қўлланма санъатшунослик йўналиши талабалари учун тайёрланган бўлиб, унда Ўзбекистон санъати тарихининг асосий босқичлари даврий изчилликда ёритилган. Қўлланмада ноёб артефактларнинг суратлари, ҳар бир мавзудан кейин мустаҳкамлаш учун саволлар, китоб охирида тестлар банки, тавсия этиладиган адабиётлар рўйхатининг келтирилиши, унинг аҳамиятини янада оширган.

Қўлланма барча китобсевар санъат ихлосмандлари учун муносиб совға бўлди.

CЎНГГИ МАҚОЛАЛАР
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР
ЎЗБЕКИСТОН ИСЛОМ САНЪАТИ ЖАҲОН ЦИВИЛИЗАЦИЯНИНГ АЖРАЛМАС ҚИСМИ

Ўзбекистон ислом санъати жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми

Манзил

Адрес:Тошкент/Олмазор Қорасарой / 47
е-маил: sanat@cisc.uz
Бoғланиш

+998904083399