O'z Ўз En Ru Ar
×

Ноёб қўлёзмалар Давлат реестрининг 2-жилди нашр этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 февралдаги 126-сон Қарорига мувофиқ Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан мамлакатимизда сақланаётган ноёб қўлёзмалар Давлат реестрини тузиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда. Биз юртдошларимизни Ноёб қўлёзмалар Давлат реестрининг 2-жилди нашр этилганини мамнуният билан хабардор қиламиз. Шунингдек, 2022 йил 6 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 498-сон Қарори билан Қадимий ёзма манбалар давлат реестри тўғрисидаги низомни тасдиқлади. Миллатимизнинг бебаҳо бойлиги - ноёб қўлёзма манбаларни келажак авлодларга безавол етказиш мақсадида биз барча муассасалар ва ҳамюртларимизни ҳамкорликка чақирамиз.

CЎНГГИ МАҚОЛАЛАР
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР
ЎЗБЕКИСТОН ИСЛОМ САНЪАТИ ЖАҲОН ЦИВИЛИЗАЦИЯНИНГ АЖРАЛМАС ҚИСМИ

Ўзбекистон ислом санъати жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми

Манзил

Адрес:Тошкент/Олмазор Қорасарой / 47
е-маил: sanat@cisc.uz
Бoғланиш

+998904083399