O'z Ўз En Ru Ar
×

Ислом цивилизацияси сабоқлари.

Олимларнинг таърифларига кўра инсоният тарихида сезиларли даражада из қолдирган тарихий, маданий, маънавий, иқтисодий босқич цивилизация деб аталиши мумкин. Инсоният тамаддунидаги бошқа цивилизациялардан фаркли ўлароқ ислом цивилизацияси Аллоҳни ягона деб билди, қулликни қоралади, бошқа динлар ва уларга эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқларини тан олди, аёл кишининг она, умр йўлдоши,опа ва сингил, қиз фарзанд сифатидаги қадрини оширди, илм, меҳнат, ҳалоллик, бунёдкорликка даъват қилди ва инсоният тарихида жуда чуқур ҳамда муҳташам из қолдирди. Самарқанд, Бухоро, Исфаҳон, Бағдод, Қоҳира, Кордова каби марказий шаҳарларда ҳамон кўкка бўй чўзиб турган саройлар, масжидлар, мадрасалар бинолари Миср эҳромлари, Ҳиндистон ибодатхоналари, Рим Колизейи ва Юнон театрлари биноларидан асло қолишмайди. Лекин, Ислом цивилизацияси қолдирган энг муҳим излар жаҳон тамаддунига мусулмон олимлари, хаттотлари, меъморлари ва ҳунармандлари томонидан амалга оширилган буюк кашфиётлар ва ажойиб санъат асарларидир. Ҳамонки, буюк шахслар мавзусига яқинлашган эканмиз, ислом хазорасига ҳисса қўшган аёллар тўғрисида айрим маълумотлар келтиришга ботиндик.

Қиёслаш маъносида шуни қайд қилиш керакки, Европада 18-асрга қадар аёлларга жуда паст назар билан қараб келинган. Черков руҳоний оталарининг фатволари билан "Аёл инсон зотига мансубми?", "Аёлда руҳ борми?" қабилида саволлар ва жавоблар одатий ҳол ҳисобланган. 18-асрдан бошлабгина аёллар эркаклар билан тенг ҳуқуқли деган мазмунда фикрлар тарқай бошлади.

Мусулмон дунёсида эса, юқорида айтганимиздек аёл ҳамиша эъзозланиб келинган. Аёллар давлат ва жамият ҳаётида катта роль ўйнаганлар. Айниқса таълим тарбия соҳасида аёллар жуда фаол бўлганлар. Пайғамбаримиз(с.а.в.)нинг суюкли аёллари Оиша онамиз бир неча минг ҳадисни ёддан билганлар ва фиқҳ масаласида етук олима бўлганлар. Ҳазрати Оиша (р.а.) Мадинада юзлаб кишиларга дарс берганлар. 12-асрда фаолият юритган, "Тарихи Дамашқ" асарининг муаллифи, тарихчи Ибн Асакир мусулмон мамлакатлари бўйлаб қилган сафарлари чоғида 80 дан ортиқ муаллима, олима аёлларни учратганини ҳикоя қилган. Аббосийлар халифаси Ҳорун ар-Рашиднинг рафиқаси Зубайда хоним ҳазратлари шахсий маблағлари ҳисобидан Ҳижозда масжидлар, мадрасалар ва қудуқлар қурдирганлар.

Усмонлилар султони Сулаймоннинг рафиқаси Хуррам Султон кўплаб мадрасалар, шифохоналар, ҳаммомлар барпо қилдирган.

Айюбийлар даврида аёллар маблағлари ҳисобига 26 та лойиҳа, мадрасалар, масжидлар, чиллахоналар қурдирилган.

Темурий маликалар, айниқса Сароймулкхоним (Бибихоним) ва Гавҳаршод бегимнинг меъморчилик ва илмнинг тараққий этишига қўшган ҳиссалари ҳам бебаҳодир. Самарқандда ҳамон инсон ақлини шошириб қўядиган Бибихоним масжид-мадрасаси ва Машҳаддаги Гавҳаршодбегим масжиди фикримизни тасдиқлайди.

CЎНГГИ МАҚОЛАЛАР
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР
ЎЗБЕКИСТОН ИСЛОМ САНЪАТИ ЖАҲОН ЦИВИЛИЗАЦИЯНИНГ АЖРАЛМАС ҚИСМИ

Ўзбекистон ислом санъати жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми

Манзил

Адрес:Тошкент/Олмазор Қорасарой / 47
е-маил: sanat@cisc.uz
Бoғланиш

+998904083399