O'z Ўз En Ru Ar
×

4 август куни Тошкент шаҳрида “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этишнинг долзарб масалалари” мавзуида Ёш шарқшуносларнинг академик Убайдулла Каримов номидаги XVIII анъанавий халқаро конференцияси ўз ишини бошлади.

 4 август куни Тошкент шаҳрида “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этишнинг долзарб масалалари” мавзуида  Ёш шарқшуносларнинг академик Убайдулла Каримов номидаги XVIII анъанавий халқаро конференцияси ўз ишини бошлади.

Конференция  Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Ислом ҳамкорлиги ташкилоти ҳузуридаги Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA), Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳамкорлигида ташкил этилди.

Икки кун давом этадиган анжуманда қадимий ёзма манбаларни марказлашган ҳолда сақлаш, тадқиқ этиш, уларнинг ҳолатини доимий мониторинг қилиш бўйича,  барча музейлар, кутубхоналар ва архив фондларида сақланаётган қадимий ёзма манбаларнинг давлат реестрини тузиш ва доимий мониторингини юритишга оид долзарб масалалар  муҳокама қилинади.

Конференцияда Марказ раҳбари Ш.Миноваров ҳамда илмий ходимлар фаол иштирок этишмоқда. Шунингдек, конференцияда исломшунослик, манбашунослик ва матншунослик соҳаларида илмий изланишлар олиб бораётган олимлар, хорижий давлатлардан маърузачилар, тадқиқотчилар, докторантлар ва мустақил тадқиқотчилар ҳам иштирок этишмоқда.

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази матбуот хизмати

CЎНГГИ МАҚОЛАЛАР
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР
الفن الإسلامي لأوزبكستان جزء لا يتجزأ من الحضارة العالمية

Ўзбекистон ислом санъати жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми

عنوان

Адрес:Тошкент/Олмазор Қорасарой / 47
е-маил: sanat@cisc.uz
الإتصال

+998904083399