O'z Ўз En Ru Ar
×

Хоразм амалий санъати

Хоразм Амалий санъати кўргазмаси Ичан - Қаладаги 1908 – 1910 йилларда вазир акбар Ислом Хўжа томонидан қурдирилган мадрасада жойлашган. Кўргазмада Хоразм амалий сан’атига доир 387 экспонат жойлашган. Бўлимда «Ёгоч ўймакорлиги», «Мис ўймакорлиги», «Заргарлик санъатига» бағишланган тўпловлар катта ўрин тутади. Ёгоч ўймакорлари ота Полванов, Абдулла Болтаев, Сапо Боғибековларнинг ишлари намойиш қилинади.

Кўргазма 1983 йилда очилиб 1991 йил ва 2014 йилларда реекспозитсия қилинган. Ҳозирда кўргазмада ХИВ – ХХИ асрларга оид бебаҳо саньат дурдоналаридан ёғоч ўймакорлиги, тўқимачилик, гиламчилик, мис ўймакорлиги, заргарлик саньати буюмлар тўпламларини 400 дан зиёд намуналари намойишга қўйилган.

Экспонатлар бир-биридан қизиқарли бўлиб ёғоч ўймакорлигига оид араб ёзувли нақшиндор қўш тавақали эшик ўзининг жозибаси билан ҳар бир меҳмонни ўзига жалб қилади. Ушбу экспонат Германиядаги кўргазмада муваффақиятли қатнашган.

Бўлим илмий ходимлари томонидан экспозитсиянинг янги экскурсия матни ўзбек ва рус тилларида тайёрланди. Гиламчилик, наққошлик ё‘налишлари бўйича илмий ишлар олиб борилмоқда. Ҳар бир экспонатга илмий паспорт ёзиш, араб ёзуви экспонатларини ўзбек тилига таржима қилиш, ҳар бир тўплам бўйича кўргазмадаги экспонатларга шарҳ бериш ва электрон версиясини ишлаб чиқиш долзарб вазифа бўлиб турибди.

Умумий фойдали майдони 420 кв.м.

Мадрасанинг қурилиши санаси 1908-10й.

CЎНГГИ МАҚОЛАЛАР
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР
الفن الإسلامي لأوزبكستان جزء لا يتجزأ من الحضارة العالمية

Ўзбекистон ислом санъати жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми

عنوان

Адрес:Тошкент/Олмазор Қорасарой / 47
е-маил: sanat@cisc.uz
الإتصال

+998904083399