O'z Ўз En Ru Ar
×

Ислом цивилизацияси сабоқлари 1-машғулот

1-машғулот. Ислом дини нозил бўла бошлаган дастлабки даврларданоқ таълим масаласи мусулмон оламида муҳим ўрин тутган. Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ Раббимиздан олган дастлабки буйруқ "Ўқи!" ва ҳадиси шарифда айтилганидек: "Талаби илм бўлиш ҳар бир мўмин ва мўминага фарз қилингани" мусулмон олами тараққиётига асос яратган. Илмни талаб қилишлик фарзини адо этар эканлар, мусулмонлар таълим тизимини яратишга ҳам катта эътибор берганлар.

Ислом хазорасининг шавкатли тарихи давомида таълим тизими билан мусулмонлар адолатли равишда фахрланганлар ва соҳада бошқа барча халқлардан олдинда бўлганлар. Бухоро, Бағдод, Тус, Кордова, Қоҳира, Толедо каби шаҳарларда улар қўлёзма китобларга бой кутубхоналар ва таълим марказларини бунёд қилганлар.

Аксарият шаҳарларда кичик ёшдагилар учун бошланғич мактаблар ва катталар учун университетлар барпо этганлар. Илк ўрта асрлардан бошлаб мусулмон олимлари илм-фан марказларидаги фаолиятлари билан ҳозирги дунё сари улуғвор қадамлар қўйганлар.

 

CЎНГГИ МАҚОЛАЛАР
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР
ИСЛАМСКОЕ ИСКУССТВО УЗБЕКИСТАНА ЯВЛЯЕТСЯ НЕОТЪЕМЛЕМОЙ ЧАСТЬЮ МИРОВОЙ ЦИВИЛИЗАЦИИ

Ўзбекистон ислом санъати жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми

Адрес

Адрес:Тошкент/Олмазор Қорасарой / 47
е-маил: sanat@cisc.uz
Контакт

+998904083399